“Саид ва Саида” бадиий фильми учун АҚШдан ташаккурнома келди

11:19 29 Октябр 2019 Маданият
534 0

Жорий йилнинг октябрь ойида Америка Қўшма Штатларининг Атланта шаҳрида яшовчи ўзбеклар жамияти аъзолари учун “Ўзбеккино” Миллий агентлиги томонидан яратилган “Саид ва Саида” бадиий фильмининг тақдимот маросими бўлиб ўтган эди. Шу муносабат билан АҚШнинг Атланта шаҳри Ўзбеклар жамиятининг Раиси Раҳмон Эшовнинг “Ўзбеккино” Миллий агентлиги Бош директори Фирдавс Абдухолиқов номига фильм ҳақида илиқ таассуротлар ва миннатдорчилик билдирилган ташаккурномаси келди. Бу ҳақда агентлик матбуот хизмати хабар берди.

Ташаккурнома лотин ёзувида ёзилган бўлиб, унда жамият раиси  “Саид ва Саида” каби фильмларнинг ишланаётгани хориждаги ватандошларимизни хурсанд қилишини ва бундай тақдимотларнинг кўпроқ бўлишини исташларини баён этган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019