Руслан Қурбонов енгил атлетика бўйича Осиё чемпионатида олтин медални қўлга киритди

15:14 23 Апрель 2019 Спорт
341 0

Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида ўтказилаётган енгил атлетика бўйича Осиё чемпионати Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳам иштирок этмоқда.

22 апрель куни уч хатлаб сакраш бўйича баҳсларда иштирок этган юртдошимиз Руслан Қурбонов 16,93 м натижа қайд этиб, мусобақанинг олтин медалини қўлга киритди. Бу ҳақда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Қитъа биринчилигида юртимиз шарафини Надия Дусанова, Светлана Радзивил, Нигина Шарипова, Роксана Худоёрова, Екатерина Воронина, Александра Юркевская, Санобар Эркинова, Иван Маркелов, Алина Яблокова, Марат Ҳайдаров, Суҳроб Ходжаев, Иван Денисов, Сергей Дементьев ва Никита Логинов ҳимоя қилмоқда.

Маълумот учун, Доҳадаги “Халифа” стадионида ўтказиладиган чемпионатда мусобақа ташкилотчилари хабарига кўра 44 давлатдан ташриф буюрган спортчилар 43 та медаллар жамланмаси учун баҳс олиб боришмоқда.

Эслатиб ўтамиз, мусобақа 21-24 апрель кунлари бўлиб ўтади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019