Руслан Нуриддинов рекорд натижа билан Осиё ўйинлари чемпионига айланди

16:40 26 Август 2018 Спорт
1214 0
Фото: Ҳасан Пирмуҳаммедов

Индонезиянинг Жакарта ва Палембанг шаҳрида давом этаётган Осиё ўйинларида Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобига навбатдаги олтин медаль қўшилди.

Оғир атлетика баҳсларида -105 кг вазн тоифасида иштирок этган ўзбекистонлик Руслан Нуриддинов даст кўтаришда 191 кг, силтаб кўтаришда 230 кг, жами 421 кг натижани қайд қилган Нуриддинов Осиё ўйинлари рекордини ўрнатиб, олтин медални қўлга киритди.

Ушбу натижа Ўзбекистон спорт делегацияси ҳисобидаги медаллар сонини 27тага етишига сабаб бўлди. 6та олтин, 11та кумуш ва 10та бронза медалларига эга бўлган Ўзбекистон терма жамоаси умумий рейтингда ҳамон 10-ўринда қолмоқда.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019