Россиянинг энг янги радиоэлектрон кураш комплексига “Самарқанд” номи берилди

10:27 30 Октябр 2018 Дунё
332 0


РФ мудофаа вазирлиги “Самарқанд” номли энг янги радиоэлектрон кураш комплексларини(РКК) қатор стратегик йўналишлар, жумладан, Калининградга ҳам ўрнатди, деб хабар берди “Интерфакс”.

Россияда ҳозирнинг ўзида 13 та “Самарқанд-У”, “Самарқанд СУ-ПРД-К2”, “Самарқанд ПУ-ПРД-Д” РКК тайёрланди. Улар Архангельск, Калининград, Москва, Мурманск, Нижегород вилоятлари, Краснодар, Приморье ўлкалари, Еврей автоном вилояти ва Беларусда ишга туширилади.

Барча комплекслар шу йил 10 ноябрдан фаолиятини бошлайди. Уларнинг вазифаси душман коммуникациясига халақит бериш ва издан чиқаришдир.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар