Россияликлар янги йил байрами учун Ўзбекистонда қанча пул сарфлашди?

09:42 22 Январь 2019 Welcome to uzbekistan
822 0

Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»

Visa компанияси россияликларнинг янги йил байрами харажатларини маълум қилди. Visa картаси бўйича Ўзбекистонда қилинган харажатларнинг 50 фоизи россияликлар ҳиссасига тўғри келган.

Унга кўра, россияликлар янги йил байрамини Ўзбекистонда нишонлаш учун қарийб 1,5 млн. доллар ишлатган.

Россияликлар мана учинчи йилдирки янги йил айёмини кутиб олиш учун энг кўп пулни Италияда қолдирган — 29 млн. доллар. Бу борадаги етакчи бешта давлат орасидан БАА(22 млн. доллар), Таиланд(21 млн. доллар), АҚШ(17 млн. доллар) ва Франция(16 млн. доллар) ҳам жой олган.

Visa картасини тутувчи россияликлар тўртта давлатда бошқа хорижликларга нисбатан энг кўп пул сарфлаган. Булар Беларусь(13 млн. доллар), Арманистон(2,8 млн. доллар), Ўзбекистон(қарийб 1,5 млн. доллар) ва Тожикистон(525 минг доллар)дир. 2019 йилда харажатларнинг топ-учталиги ҳам ўзгарган. Банкоматлар ва меҳмонхоналарда яшаш етакчилар қаторида турган бўлса, ресторанлар оилавий кийим-кечаклар дўконини учинчи ўринга тушириб қўйди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019