Россиялик олимлар коронавирусга қарши таом шаклидаги вакцина яратишди

00:01 03 Июнь 2020 Дунё
408 0

Санкт-Петербургнинг Экспериментал тиббиёт институти олимлари сут маҳсулоти сифатида ишлатиш мумкин бўлган коронавирусга қарши вакцина яратишмоқчи.

Бу ҳақда Россия Фанлар академиясининг вице-президенти Владимир Чехонин маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, тайёрланаётган дори воситаси организмга оғиз орқали, аэрозол ёки инстилляциялар шаклида юбориладиган вакциналар турига мансуб бўлиб, шундай вакциналарнинг кўринишларидан бири бўлмиш йогурт шаклига келтирилган.

Ҳозирда унинг клиник текширувларгача бўлган синовлари давом этмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?