Россиялик инвестор Наманганда янги корхона қуриш учун 1,6 млн доллар инвестиция киритади

16:09 18 Февраль 2019 Иқтисодиёт
385 0

Иллюстратив фото

Россия Федерацияси ишбилармон доиралари таркибида Наманганга ташриф буюрган Смоленск трикотаж фабрикаси директори Нина Никонова гуллар шаҳрида ўз корхонасини ишга туширишга қарор қилди.

- Намангандаги инвестициявий муҳит бизга жуда маъқул тушди, - дейди Н. Никонова. – Айниқса, вилоят марказида фаолият юритаётган кичик саноат зоналаридаги замонавий ишлаб чиқариш учун зарур бўлган муҳандислик коммуникация тизими ҳар қандай инвесторни ўзига жалб этади. Шундан келиб чиқиб, биз шаҳарда ўз корхонамизни ташкил этиш таклифини ўртага ташладик.

Смоленскдаги “Наше” трикотаж фабрикаси таклиф этаётган лойиҳага мувофиқ, Наманганда йилига 12 миллион жуфт пайпоқ ва 1 миллион дона трикотаж буюмлари ишлаб чиқарадиган корхона барпо этилади. Бунинг учун 1,6 миллион АҚШ доллари миқдорида инвестиция йўналтирилиб, 300 дан зиёд янги ишчи ўринлари яратилади.

Қудратилла НАЖМИДДИНОВ, “Халқ сўзи” мухбири.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019