Россияга жаҳон чемпионати пайтида қарийб 25 миллион марта киберҳужумлар уюштирилди

16:55 16 Июль 2018 Дунё
371 0
Иллюстратив фото

Футбол бўйича Россияда бўлиб ўтган жаҳон чемпионати пайтида мамлакат ахборот инфратузилмаларига қилинган қарийб 25 млн. кибер ҳужум ва бошқа таъсирлар зарарсизлантирилди. Бу ҳақида кеча РФ президенти Владимир Путин ЖЧ-2018 хавфсизлигини таъминлаш бўйича идоралараро оператив штаб халқаро ҳамкорлик маркази вакиллари билан учрашуви чоғида айтиб ўтди.

“Чемпионат даврида Россия ахборот инфратузилмаларига футбол бўйича жаҳон чемпионатини ўтказиш билан у ёки бу даражада боғлиқ тарзда қилинган қарийб 25 млн.та киберҳужум ва бошқа жиноий ҳаракат бартараф этилди”, - деди у.

РФ раҳбарининг айтишича, дунёнинг 34 давлатидан махсус хизматнинг 130га яқин вакили ЖЧ хавфсизлигини таъминлашда иштирок этди.

Владимир Путин россиялик ва хорижлик махсус хизмат ҳамда ҳуқуқ-тартибот органлари ходимларига бу борадаги ёрдами учун миннатдорчилик билдирди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар