Россияга нисбатан АҚШнинг янги санкциялари иқтисодий урушнинг бошланиши дея баҳоланиши мумкин

11:03 13 Август 2018 Дунё
1537 0
Иллюстратив фото

Вашингтон томонидан Россияга нисбатан санкцияларни янада қатъийлаштирилиши иқтисодий уруш эълон қилиниши сифатида баҳоланиши мумкин. Бу ҳақда Россия бош вазири Дмитрий Медведов Кроноцк давлат қўриқхонаси ходимлари билан учрашувда айтиб ўтди, деб хабар берди ТАСС.

“Агар кўринишидан банк фаолияти ё бошқа бир валютани тақиқлашнинг ортидан эргашилса, буни иқтисодий уруш эълон қилиниши деб тўғридан-тўғри номлаш мумкин. Ва мазкур урушга иқтисодий, сиёсий жиҳатдан, зарур ҳолатларда бошқа йўллар билан жавоб бериш даркор”, - деди РФ бош вазири.

Д.Медведев амалдаги санкциялар ҳақида гапирар экан, чеклов бўйича чора-тадбирлар мамлакат иқтисодиётига таъсир ўтказаётганини тан олди. Унинг сўзларига қараганда, санкциялар Россияни халқаро майдондаги кучли рақобатчилар сафидан олиб ташлаш учун киритилаётир.

АҚШнинг Россияга нисбатан янги санкциялари 22 августдан кучга киради. Чекловлар Англияда Россия разведкасининг собиқ иккиёқлама агенти Сергей Скрипал ва унинг қизи Юлиянинг заҳарланиши билан боғлиқ. Вашингтонда эълон қилинишича, Россия “Новичок” жанговар заҳарловчи моддани қўллаб, халқаро ҳуқуқни бузган. Янги санкциялар Россияга авиацияда фойдаланиладиган электрон қурилмалар экспортини тақиқлашни назарда тутади. Шунингдек, “Аэрофлот” учун АҚШга парвозларни амалга ошириш ман этилиши мумкин.

Яна шуни қайд этиш лозимки, Вашингтон томонидан эълон қилинган янги санкциялар арафасида рубль кескин арзонлашиб кетди.

Бундан ташқари, америкалик сенаторлар Конгрессга Россияга нисбатан янги санкциялар тўғрисидаги қонун лойиҳасини ҳам киритди. Улар Россия қарз қоғозлари билан операцияларни чеклаш, Россия банкларининг доллар валютасидаги ҳисоб-китобларини ёпиб қўйиш ва Россияни “терроризмга ҳомийлик қиладиган давлат” сифатида тан олишни таклиф этишяпти.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019