Россияда содир бўлган ЙТҲда беш нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди

11:04 07 Сентябр 2018 Дунё
803 0
Иллюстратив фото

Россиянинг Липецк вилоятида иккита енгил автомобиль тўқнашиб кетиши оқибатида беш киши ҳалок бўлди, яна бир киши оғир шикастланди. Бу ҳақда «РИА Новости» маҳаллий ИИБ маълумотларига таяниб хабар тарқатди.

Россия фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳудудий бош бошқармаси вакили берган маълумотларга кўра, мазкур автоҳалокат Москва вақти билан 20:30да (Тошкент вақти билан 22:30) "Липецк-Чаплигин" йўлида содир бўлган. Липецк томонга кетаётган Toyota RAV4 ва қарама-қарши томонга ҳаракатланаётган ВАЗ-2103 тўқнашиб кетган. Оқибатда ВАЗ ҳайдовчиси ва тўрт йўловчиси ҳалок бўлган, Toyota ҳайдовчиси касалхонага ётқизилган.

ЙТҲ натижасида ҳалок бўлганларнинг барчаси Ўзбекистон фуқаролари бўлишган. Улар Добровский туманида қонуний яшаган, барча мамлакат ҳудудидаги зарур бўлган ҳужжатларга эга бўлган.

Ҳозирча фуқароларнинг шахсини тасдиқловчи маълумотлари эълон қилинмаган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019