Россияда Ўзбекистоннинг Ravon бренди автомобиллари савдоси 40 фоизга ошди

10:37 18 Июнь 2018 Иқтисодиёт
398 0
Фото: Ravon Nexia R3

Ўзбекистонда Ravon бренди остида ишлаб чиқариладиган автомобилларнинг Россиядаги савдо ҳажми жорий йилнинг дастлабки беш ойида 40 фоизга ошди.

Жумладан, январь — май ойларида Ravon автомобиллари савдоси 5184 та (2017 йилда 3707 та)га етиб, ўсиш 40 фоизни ташкил этган.

Шунга қарамай май ойида бу борада тушиш кузатилди. Яъни 518 та шу русумдаги машина харид қилинган. Ваҳоланки, ўтган йилнинг тегишли даврида мазкур кўрсаткич 1219 та эди. Умуман олганда эса, Ravon маркасининг Россия бозоридаги ҳиссаси 0,6 фоиздан 0,7 фоизга кўпайган.

Ravon автоуловлари Россияда 2015 йилдан буён сотилаётган бўлса, жорий йилдан бошлаб уни ўзимизда ҳам харид қилиш имконияти яратилди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?