Россияда коронавирусни даволаш учун дори яратилгани эълон қилинди

10:03 14 Апрель 2020 Дунё
1341 0

Россияда коронавирус инфекциясига даво бўладиган дори яратилгани эълон қилинди. Бу ҳақда РФ соғлиқни сақлаш вазири Михаил Мурашко мамлакатдаги инфекция билан боғлиқ вазиятга бағишланган йиғилишда айтиб ўтди, деб ёзади РБК.

“Россия компанияси томонидан дори препарати яратилди ва у қатор мамлакатлардаги ҳамкасбларимиз томонидан тестдан ўтказилди ҳамда бу тўлиқ Россия аналогидир”, — деди у.

Вазирнинг сўзларига кўра, дорининг биринчи партия синов учун тайёрлаб қўйилди. Мурашко мутахассислар 10-12 кун мобайнида клиника олди тадқиқотлар натижаларини баҳолаб боришади.

У вазирлик мамлакатда бир нечта дори воситалари тақчиллиги сезилаётганини таъкидлар экан, мамлакатда 17 та препарат бўйича чекловлар қўйилганини ҳам маълум қилди. Ушбу маҳсулотлардан ҳозиргача қолганлари назоратга олинади. 
Мурашко гарчи давлат ташқаридан дори воситалари олиб келишни тақиқлаган бўлса-да, Ҳиндистон компанияси билан бундай маҳсулотларни етказиб бериш бўйича келишувга эришилганини қўшимча қилди.

Мутахассисларнинг айтишича, айни пайтда коронавирусга бирдек таъсир қиладиган самарали дори воситаси яратилмаган. Айни пайтда беморларни даволаш учун бир нечта препаратлар комбинациясидан фойдаланиляпти.

Япониялик олимларнинг маълумотларига кўра, “Нелфинавир” антиретровирус препарати коронавирус кўпайишини блоклаши мумкин. У бошқа дори воситалари билан биргаликда иммунитет танқислиги вируси(ОИВ)га қарши қўлланилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?