Келаси ҳафта Россияда коронавирусга қарши дори пайдо бўлади

09:16 07 Апрель 2020 Дунё
553 0

Архив сурат

Кейинги ҳафта Россияда коронавирус инфекцияси қарши “Фавипиравир” препаратининг синов тўплами олиб келинади. Бу ҳақда Россия тўғридан-тўғри инвестициялар фонди раҳбари Кирилл Дмитриев Биринчи каналга берган интервьюсида айтиб ўтди.

Унинг сўзларига кўра, ушбу дори Хитойда ишлатилган ва инфекцияга қарши курашда яхши натижаларни кўрсатган. Препарат биринчи марта Японияда ишлаб чиқилган ва 2014 йилда савдога чиқарилган. Келаси ҳафта "Фавипиравир”нинг синов партияси Россия Федерациясига етказилиши кутилмоқда.

Шунингдек, Дмитриев ИВЛ аппарати ва бошқа тиббий асбоб-ускуналар ишлаб чиқарадиган корхоналар молиялаштирилишини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, бу мамлакатда коронавирус пандемиясига қарши курашда ёрдам беради.

Шу кунгача Россияда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 6343 нафарга етган. Мазкур касаллик туфайли 47 та ўлим қайд этилган. Вирусдан 407 нафар россиялик фориғ бўлган.

Жон Хопкинс университети маълумотига кўра, дунёда коронавирусни юқтириб олганлар сони 1 347 235 нафарга етган. Касалликни юқтирган, 286 095 киши соғайган. Ушбу инфекция туфайли 74 654 киши ҳаётдан кўз юмган.

Ўзбекистонда коронавирус инфекциясини юқтириб олганлар сони 457 нафарни ташкил этмоқда. Мамлакатимизда вирусни юқтирган 30 кишининг саломатлиги тикланган. Инфекция туфайли иккита ўлим қайд этилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?