Россияда ишлаган давр пенсия тайинлашда ҳисобга олинадими?

14:24 24 Август 2020 Жамият
233 0

Амалдаги пенсия қонунчилигига асосан чет элда ишланган даврлар қуйидаги шартларга кўра меҳнат стажига қўшилади:

2019 йил 1 январга қадар бўлган давр учун – Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўланган тақдирда;

2019 йил 1 январдан кейинги давр учун – ягона ижтимоий солиқ тўланган тақдирда.

Чет элда ишлаган даврлар учун ижтимоий солиқлар тўлаш Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 22 февралдаги 46-сон қарори билан тасдиқланган Низомда белгиланган. Бунда чет элда ёлланган ҳолда ишловчи шахс пенсия билан таъминланиш миқдоридан келиб чиқиб Пенсия жамғармасига ягона ижтимоий тўлов миқдорини мустақил равишда, бироқ йилига Пенсия жамғармасига ягона ижтимоий тўлов тўлаш санасида қонун ҳужжатларида белгиланган пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдорининг тўрт ярим баробари миқдорда белгилаши мумкин.

Чет элда ёлланган ҳолда ишловчи шахс томонидан ягона ижтимоий тўлов тўлаш қуйидаги тартибда амалга оширилиши мумкин:

ҳар ойда ёки ҳар чоракда;

бирйўла – Ўзбекистон Республикасига келган кунидан бошлаб уч йил мобайнида.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?