Россияда 53 нафар ўзбекистонлик меҳнат мигранти Covid-19га чалингани аниқланди

11:51 24 Май 2020 Жамият
629 0

Россиянинг Бошқирдистон республикасида коронавирус ўчоғи аниқланди, деб хабар берди Aif манбаси. У ҳудуднинг Салават туманида жойлашган “Сказка“ меҳмонхонасида эканлиги хабар қилинди. Меҳмонхона карантинга олинган.

Республика соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, ушбу объект Челябинск областидаги "Горний" иссиқхонасида ишлаб келаётган ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари томонидан яшаш учун ижарага олинган.

Бинода ҳаммаси бўлиб Ўзбекистондан борган 68 киши истиқомат қилаётган бўлган. Хабарга кўра, уларнинг 53 нафарида коронавирус аниқланган. Шулардан 8 нафари шифохонага ётқизилди. Қолган 45 нафари касалликни енгил формада ўтказаётгани учун меҳмонхонада қолдирилган. Бошқалар ҳам изоляцияда қилинган. Улар билан мулоқотда бўлган яна 28 киши карантинга олинган.

 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?