Россия Жанубий Кореяга газ қувури тортиб боради. Унинг бир қисми КХДР ҳудудидан ўтади

Бугун Жанубий Корея Президенти Мун Чжэ Иннинг Россияга ташрифи бошланади. У сафар чоғида Россия Президенти Владимир Путин ва Бош вазир Дмитрий Медведов билан учрашади, Давлат думасида нутқ сўзлайди.
Бундан ташқари, жаҳон чемпионати доирасида Жанубий Корея ва Мексика ўртасида бўлиб ўтадиган ўйинни томоша қилади.
Бу Корея Республикаси раҳбарининг Россияга иккинчи бор келишидир, деб хабар берди РИА “Новости”.
Бу галги учрашув Корея ярим ороли ҳаётида рўй берган ўзгаришлар фонида бўлиб ўтади. Икки ҳафта олдин КХДР етакчиси Ким Чен Ин ва АҚШ Президенти Дональд Трамп ўртасида тарихий саммит ташкил этилгани, унда минтақадаги вазиятни тартибга солиш бўйича чора-тадбирлар қабул қилинган эди.
Путин ва Мун Чжэ Ин ўртасидаги музокаралар ҳам шу йўналишдаги навбатдаги қадамдир. Москва Корея ярим оролида тинчлик ўрнатиш тарафдори эканлигини бир неча бор таъкидлаган. Лекин мазкур жараён фақат АҚШ – КХДР ўртасидаги муҳокамалар билан чекланиб қолмаслигини билдирганди.
Икки давлат раҳбари, шунингдек, ўзаро ҳамкорлик бўйича қатор ҳужжатларни имзолаши кутилаяпти. Умуман олганда, бугун Мун Чжэ Ин учун Путин билан бирга ўтказадиган ишчи кунига айланади.
Жанубий Корея Президенти бундан олдин Россия билан икки томонлама алоқаларнинг “тўққизта кўприги” ҳақида тўхталиб ўтганди. У ўз ичига энергетика, юқори технологиялар, транспорт, саноат каби соҳаларни қамраб олади.
Путин ва Мун Чжэ Ин КХДР иштирокидаги уч томонлама музокараларни муҳокама қилиши ҳам режалаштирилган. Бу борадаги ҳамкорликнинг асосий жабҳаси “Ҳасан - Раджин” лойиҳасидир. Мазкур ташаббус Россия темир йўллари ва Шимолий кореялик шериклар томонидан амалга оширилиши мақсад қилинган. Унга кўра Россиянинг Ҳасан станцияси билан КХДРнинг Раджин станциясини боғловчи темир йўлни модернизация қилиш ва Раджин портидаги 3 та пирс(кемалар боғлаб қўйиладиган махсус жой)ни фойдаланишга топшириш назарда тутилган. Яна бир лойиҳа Россиядан Жанубий Кореяга газ қувури тортиб боришдир. Унинг бир қисми Шимолий Корея ҳудудидан ўтади.
Мун Чжэ Ин 23 июнь куни Ростов шаҳрида Жанубий Корея ва Мексика ўртасида ўтказиладиган футбол ўйинини ҳам бевосита стадионга бориб кўради.
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида
- Муштарийлар учун ажойиб янгилик!
- 2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида
- Касаба уюшмалари тўғрисида
- Шавкат Мирзиёев совет даврида исёнчиларга “кескин зарба берганлардан” бири бўлган
- Расмий баёнот: Гулнора Каримовага янги айблов қўйилди
Муҳокама қилинган
- Молия вазири: “Олдин АҚШ долларини 4000 сўмдан ҳам ололмаганмиз, Олой бозоридаги қора бозордан 8000-8500 минг сўмдан олганмиз”
- Қўйлиқ бозоридаги ёнғин бўйича расмий маълумот берилди
- Ўзбекистон ва Россия Президентлари телефон орқали мулоқот қилди
- Фарғонадаги маҳаллада фуқаролар қурт босган сув истеъмол қилмоқда
- 2 нафар ИИВ ходими 500 доллар пора билан қўлга тушди
Afisha
Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.
09 Декабрь 2019
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг: