Россия жаҳон чемпионатини йирик ҳисобдаги ғалаба билан бошлади
ЖЧ-2018 мусобақасининг очилиш учрашувида Россия терма жамоаси Саудия Арабистони билан қарши баҳс олиб борди.
Учрашувда мезбонлар йирик — 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ўйиннинг 12-дақиқасида Юрий Газинский Александр Головиннинг узатмасидан гол киритиб, жамоасини олдинга олиб чиқди.
Биринчи бўлим якунида Денис Черишев рақиб жарима майдони ичида қулай пасни қабул қилиб олди ва ҳимоячиларни чалғитган ҳолда жамоасининг иккинчи голини урди.
Иккинчи бўлим бошида майдон эгалари босимни бироз камайтиришди ва бу ўйин тезлигига ўз таъсири ўтказди. 71-дақиқада захирадан майдонга тушганига кўп бўлмаган Артём Дзюба боши билан дарвозани ишғол қилиб, ҳисобни 3:0 кўринишига олиб келди.
Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда Денис Черишев ва Александр Головин яна бир мартада гол киритиб, Россия терма жамоасининг 5:0 ҳисобидаги ғалабасини таъминлади.
Ушбу гуруҳдаги Миср ва Уругвай терма жамоалари ўртасидаги учрашув эртага, 15 июнь куни бўлиб ўтади. Ўйин Тошкент вақти 17:00 да бошланади.
Эртага “В” гуруҳида биринчи тур учрашувлари ҳам бўлиб ўтади. Жумладан, соат 20:00 да Марокаш — Эрон учрашуви бошланса, 23:00 да Испания — Португалия учрашувига старт берилади.
Кўп ўқилганлар
- Ихтиёр Абдуллаев ДХХ раҳбарлигидан кетди, ўрнига Абдусалом Азизов тайинланди
- Самарқандлик тадбиркор от федерациясига раҳбар этиб тайинланди
- Археологлар диққатига: Риштон туманидан динозавр қолдиқлари топилди
- Ёт андозалаp, мавҳум ғоялаp, қурама тиллар пойтахтимизнинг қиёфаси бузилаётганига қачонгача жим қараб турамиз?
- Ихтиёр Абдуллаев сўнгги бир йилда икки оғир операцияни бошдан кечирган
- Тошкент шаҳрида 2005 — 2011 йилларда ҳокимлик қилган Абдуқаҳҳор Тўхтаев 2005 йили “Вузгородок”да нима бўлганини айтиб берди
Муҳокама қилинган
- RAVON кетма-кет учинчи ой ҳам Россия бозорида бирорта автомобиль сота олмади
- Давлат солиқ қўмитаси ишга таклиф этади
- Ўзбекистон ва Миср ҳамкорлигига оид 12та ҳужжат имзоланди
- Осиё ўйинлари қаҳрамонлари тантанали равишда кутиб олинди (фотожамланма)
- Тест синовлари: имтиҳондаги ғаройиб қаллоблик фош бўлди
Afisha
Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.
05 Февраль 2019
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг: