Россия сифат назорати (Роскачество) билан ҳамкорлик меморандуми имзоланди

11:44 06 Август 2019 Жамият
737 0

Аввал хабар берганимиздек, Россия сифат назорати (Роскачество)нинг таклифига асосан, Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ҳамда “Ўзстандарт” агентлиги раҳбар ва масъул ходимларидан иборат делегация Россия Федерациясининг Москва шаҳрида бўлиб турибди.

Бугун, Россия сифат назорати (Роскачество)нинг бош қароргоҳида Федерацияси ва Россия сифат назорати (Роскачество) ўртасида ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Ушбу меморандум икки ташкилот ўртасида истеъмолчиларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, тажриба ва ахборот алмашиш, тренинг, конференция, семинар ва симпозиумлар ташкил этиш масалаларини қамраб олади.

Маълумот учун: Россия сифат назорати (Роскачество) нодавлат ташкилот бўлиб, Россия маҳсулотларининг сифати бўйича мустақил тадқиқотлар олиб борувчи, миллий маҳсулотларни ички ва ташқи бозорларга олиб чиқиш, шунингдек, Россия маҳсулотларига ишончни ошириш мақсадида ташкил этилган.

Федерациянинг Москва шаҳригасафари давом этмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?