Россия рубль ва сўмнинг тўғридан-тўғри савдосини йўлга қўйишни таклиф қилди

11:16 17 Сентябр 2020 Иқтисодиёт
243 0

Россия Экспорт маркази директори Вероника Никишина Ўзбекистон ва Россия валюта биржаларида рубль ва сўмнинг тўғридан-тўғри савдоси йўлга қўйишни таклиф қилди. Бу ҳақда Спутник манбаси хабар берди.

— Биз Тошкент валюта биржасида рубль-сўми жуфтлиги савдосини бошлашни таклиф қиламиз. Росэксимбанк савдо иштирокчилари учун ҳисоб-китоб банки сифатида иштирок этишга тайёр. Кейинроқ худди шундай савдолар Москва валюта биржасида бошланади — деди Никишина.

Никишина айтишига қараганда валюта операциялари ҳамда кредит маблағларининг оддий ва ҳаммабоплиги компанияларни миллий валюталарда савдо қилишга стимул яратади.

Бугун аллақачон Ўзбекистон ва Россия орасида бир неча миллиард долларнинг лойиҳалар амалга оширилмоқда. Россия банкларидан Росэксимбанк биринчилардан бўлиб Ўзбекистон Миллий банкида ўзбек сўмида корреспондент ҳисоб рақами очган. Ушбу ҳисоб рақамидан аллақачон биринчи битимлар ва рубль-сўм валюта конвертацияси амалга оширилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?