Россия Президенти Владимир Путин Шавкат Мирзиёевни табриклади

12:37 24 Июль 2019 Сиёсат
226 0

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 24 июль куни Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди.

Суҳбат аввалида Владимир Путин давлатимиз раҳбарини таваллуд куни билан чин дилдан муборакбод этиб, фаровонлик ва муваффақият тилади.

Давлат раҳбарлари Ўзбекистон-Россия стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларида юксак даражага эришилганини катта мамнуният билан қайд этдилар. Кейинги йилларда биргаликдаги саъй-ҳаракатлар туфайли икки томонлама алоқалар аниқ мазмун билан бойигани таъкидланди.

Ҳукуматлараро институтлар самарали фаолият юритмоқда, товар айирбошлаш ҳажми изчил ортмоқда, Россиянинг етакчи компания ва банклари иштирокида мамлакатимиз иқтисодиётининг турли тармоқларида йирик инвестиция лойиҳалари амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон ва Россия ҳудудларининг амалий ҳамкорлиги фаоллашди. Таълим ва маданий-гуманитар соҳаларда алмашинувлар борасидаги ҳамкорлик мисли кўрилмаган даражага кўтарилди.

Мулоқот чоғида давлат раҳбарлари икки томонлама муносабатларга доир ва халқаро аҳамиятга молик долзарб масалаларни муҳокама қилдилар ҳамда бўлажак тадбирлар режасини кўриб чиқдилар.

Ўзбекистон ва Россия Президентлари мамлакатларимиз халқларининг равнақи йўлида, бутун Марказий Осиё барқарорлиги ва тараққиётини таъминлаш мақсадида кенг кўламли шерикликни янада ривожлантириш борасидаги интилиши қатъий эканини тасдиқладилар.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019