Россия меҳнат муҳожирларини рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги қонунни қатъийлаштирди

14:42 10 Июль 2018 Дунё
464 0
Фото: Российская газета

Ўтган ой охирида Россияда меҳнат мигрантларини рўйхатга олиш қоидаларини қатъийлаштирувчи қонун кучга кирди. Унга кўра, энди меҳнат муҳожирларини иш жойи бўйича рўйхатдан ўтказиш мумкин эмас.

Мигрантларни фақат ҳақиқатан яшаш жойи бўйича расмийлаштиришга рухсат берилади. Бундан олдин иш берувчилар ўз корхонасининг юридик манзили бўйича ишчиларни рўйхатга олиш ҳуқуқига эга эдилар.

Қатор экспертлар янги қоидаларни бажаришнинг амалда иложи йўқлиги ва мигрантларнинг кўп қисми, гарчи Россияда ишлаш учун қолса-да, яширин ҳолатга ўтиб олишини, полициячилар эса депортация қилиб юбориш билан қўрқитиб, мигрантлардан пул олиш учун қўшимча имкониятга эга бўлишини тахмин қиляпти.

Расмий маълумотларга қараганда, ҳозирги вақтда Россияда тўққиз миллионга яқин меҳнат муҳожири бор.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

“Билимсизлик — инсоният учун энг қоронғу тундир”

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети олимлари билан кенг муҳокама қилиниб, “Халқ сўзи” газетаси ҳамкорлигида тайёрланган “Билимсизлик — инсоният учун энг қоронғу тундир” деб номланган рисола “Zamin Nashr” нашриёти томонидан 1000 нусхада чоп этилди.

19 Январь 2019