Россия космосни назорат қилиш тизимини тиклади. Бунда Ўзбекистоннинг ҳам ҳиссаси бор

14:19 25 Август 2018 Жамият
270 0
Иллюстратив фото

Россия Фанлар академияси ҳузуридаги Кельдиш номли амалий математика институти Ер шари бўйлаб ёйилган телескоплар тармоғини яратди. Шу орқали космик майдон кузатиб борилади. Бу ҳақида РИА Новости хабар берди.

“Ўнлаб эски расадхоналарда кузатиш янгиланди: Тариха (Боливия), Уссурийск, Благовешенск, Хуралтогот (Мўғилистон), Китоб (Ўзбекистон), Гиссар, Санглок (иккаласи ҳам Тожикистон), Абастумани (Грузия), Ужгород (Украина), Кастельгранде (Швейцария). Янги жойлар ўрганилиб, Камчатка, Узоқ Шарқ, Сибирь, Олтой, Молдавия, Мексикада яна саккизта кузатиш пункти ташкил этилди. Барча геостационар орбита қоплаб олинди”, - дейилади ҳужжатда.

Эски қурилмаларнинг сафга қайтиши ва янги телескопларнинг ишга туширилиши сунъий йўлдошлар учирилиши, уларни орбитада ёки атмосферага чиқишда ҳалокатга учрагани ҳақида маълумотларни қабул қилиш, космик аппаратларнинг потенциал хавфли яқинлашувини кузатиш, космик чиқиндилар тарқалиши моделини кўриб бориш ва аниқлаштириш имконини беради.

Бундан олдин онлайн нашримизда Ўзбекистон ва Россия космосни ўрганиш учун ноёб Суффа радиостанциясини қуриб битказишга қарор қилгани ҳақида маълумот бергандик.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар