Россия компанияси Наманганда тиркама ишлаб чиқариладиган завод қурмоқчи

09:51 10 Апрель 2019 Иқтисодиёт
481 0

Россиянинг “Орский прицепостроитель” компанияси Наманган вилояти Норин туманида 2 тоннадан 24 тоннагача юк кўтара оладиган тиркама ва ярим тиркамалар ишлаб чиқариладиган завод қурмоқчи. Бу ҳақда Ўзбекистонинг Россиядаги элчихонаси хабар берди.

Ушбу лойиҳани амалга ошириш учун Россия томони 3 млн. АҚШ доллари миқдорида тўғридан-тўғри инвестиция киритишни режалаштирмоқда.

Қурилиш ишларини шу йил бошлаб, заводни 2021 йилда фойдаланишга топшириш мўлжалланяпти.

Жорий йил март ойида “Орский прицепостроитель” ва “Орские прицепы” компаниялар вакиллари корхона қуриладиган жойга ташриф буюриб, ушбу масалани муҳокама қилишганди. Ўшанда уларга минтақанинг савдо-иқтисодий салоҳияти, амалдаги солиқ ва бошқа имтиёз ҳамда преференциялар, бизнес юритиш шароитлари ҳақида маълумот ҳам берилганди. Якунда ушбу лойиҳани амалга ошириш бўйича “йўл харитаси” имзоланган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019