Россия  “Катта саккизлик”ка қайтадими?

16:13 26 Август 2019 Дунё
394 0

Францияда учрашган G7 (катта еттилик) давлатлари раҳбарлари Россияни қудратли мамлакатлар гуруҳига қайтариш масаласини муҳокама қилишди, деб хабар берди BBC.

АҚШ президенти Доналд Трамп Россияни ортга қайтариб, катта саккизлик гуруҳини қайта тиклаш ғоясига қарши эмаслигини билдирган. 

The Guardian маълумотига кўра, Оқ уй раҳбари Франциянинг Биарриц шаҳридаги кечки овқат пайтида РФни “Катта саккизлик”ка қайтаришга чақирган. Италия бош вазири Жузеппе Конте бу фикрни қўллаб-қувватлаган бўлса, Япония бош вазири Синдзо Абэ бетарафлигини айтиб ўтган.

Бироқ бошқа G7 гуруҳи аъзоларининг аксарият қисми ҳозирча бунга тайёр эмасликларини таъкидлашган. Буюк Британия, Германия, Канада ва Франция етакчилари ҳамда Еврокенгаш раиси Дональд Туск бунга қарши чиққани бунинг тасдиғи. 

Трамп эса Россия президенти Владимир Путинни 2020 йилда АҚШда ўтажак катта еттилик саммитига меҳмон сифатида таклиф қилишини айтган.

У Россиянинг гуруҳга қайтарилишини мақсадга мувофиқ эканлиги, зеро, Сурия, Эрон, Шимолий Корея атрофидаги вазиятни Россия иштирокисиз муҳокама қилишнинг иложи йўқлигини билдирган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019