Россия авиакомпанияси Ўзбекистонга яна бир янги рейсни йўлга қўяди

10:49 22 Май 2018 Иқтисодиёт
639 0
Фото: Russia.hr

Россиянинг “Уральские авиалинии” авиакомпанияси “Ростов-на-Дону – Тошкент” янги халқаро йўналишини очади. 

Бу ҳақда компания сайтида хабар берилди. Рейслар 2018 йилнинг 4 июлидан чоршанба кунлари амалга оширилади. Самолёт Ростовдан соат 6:20да йўлга чиқиб, 11:40да Тошкентга етиб келади. Пойтахтимиздан 13:20да ортга қайтиб, 15:10да ўз манзилига етиб боради. 

Маълум қилинишича, янги йўналиш ишбилармонлар қатори Ўзбекистоннинг кўҳна тарихга эга шаҳарларига боришни истовчи туристларни ҳам қизиқтиради. 

Эслатиб ўтамиз, “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК ҳафтасига икки марта шу йўналишда парвозларни амалга оширмоқда.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019