Россия авиакомпанияси “Новосибирск — Наманган — Новосибирск” йўналишида рейсларни йўлга қўймоқда

14:08 28 Ноябрь 2018 Иқтисодиёт
602 0

Россиянинг S7 Airlines компанияси шу йил 4 декабрдан бошлаб “Новосибирск-Наманган” йўналишида мунтазам авиарейсларни йўлга қўяди.

“Интерфакс” хабарига кўра, рейслар сешанба куни А320 самолётларида бажарилади.

Йўловчи лайнери Новосибирскдан маҳаллий вақт билан соат 13:55да Наманганга қараб йўл олади ва 14:55 да етиб боради. Ортга 16:25да йўлга чиқиб, 21:20да яна Новосибирскка етиб келади.

Маълумот учун, мазкур йўналишда айни пайтда “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК ҳафтасига бир марта парвозни амалга ошириб келяпти.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019