Россия авиакомпанияси Москвадан Қаршига тўғридан-тўғри рейсни йўлга қўймоқда

14:45 17 Апрель 2018 Иқтисодиёт
584 0
Фото: www.charterok.ru

Россиянинг “Уральские авиалинии” авиакомпанияси “Москва (Домодедово) — Қарши” йўналишида янги рейс очаяпти. 

Бу ҳақда ушбу авиакомпания матбуот хизмати хабар берди. Қатновлар шу йилнинг 2 майидан йўлга қўйилади. Парвозлар Москвадан Қаршига ҳафтанинг сешанба ва чоршанба кунлари, Қаршидан Москвага эса сешанба ва пайшанба кунлари амалга оширилади.

Чипталар сотувга чиқарилган. Барча рейслар замонавий “Airbus” авиалайнерларида амалга оширилади.
 


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар