Россия АҚШ ва КХДР раҳбарлари саммитини ижобий баҳолади

16:50 12 Июнь 2018 Дунё
262 0
Фото: Vesti.Ru

Россия АҚШ ва КХДР раҳбарлари саммитини ҳамда у Корея ярим оролидаги вазиятни тартибга солиш жараёнига берган турткисини ижобий баҳолади.

Бу ҳақда РИА “Новости” ахборот агентлиги Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Сергей Рябков фикрига асосланиб хабар берди.

Дипломат олдинга муҳим қадам ташлангани, бироқ деталларга ҳали аниқлик киритилиши лозимлигини, нима бўлганда ҳам бу борада туртки берилганини таъкидлаган.

“Агар Корея ярим оролини денуклеризация қилиш масаласида ижобий ҳолат кузатилса, биз буни нафақат олқишлаймиз, балки максимал сиёсий қўллаб-қувватлаш нуқтаи назаридан ҳам, мазкур тушунчаларни амалга оширишга қаратилган аниқ таклифларни илгари суриш нуқтаи назаридан ҳам унга максимал амалий кўмак берамиз”, деди у.

“Россия Корея ярим оролида ўтган вақтда жуда кўплаб йиғилиб қолган муаммоларни енгиб ўтишда сиёсий, интеллектуал, амалий, ижодий томонлама ҳисса қўшади”, дея қўшимча қилди дипломат.

Сергей Рябковнинг фикрича, Корея ярим оролидаги вазиятни тартибга солиш бўйича олти томонлама музокаралар форматига яна эҳтиёж туғилади ва у аниқ натижаларга эришиш имконини беради.

“Муаммони мулоқот йўли билан бартараф этиш нафақат Шимоли-шарқий Осиёдаги вазият, балки глобал барқарорликка ижобий таъсир ўтказади”, дея таъкидлади ТИВ вакили.

У олдинга қаратилган мазкур йўл Корея ярим ороли билан нормал иқтисодий ҳамкорлик имкониятларини очиб беришини, бироқ БМТ Хавфсизлик кенгаши туркум резолюциялари қабул қилиниши натижасида у айни пайтда, афсуски, ёпилиб қолганига ҳам тўхталиб ўтди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар