Роналдунинг голларига энг кўп ассистентлик қилган 5 футболчи ким?

21:23 31 Июль 2020 Дунё
390 0

"Transfermarkt" порталига кўра, «Реал» ҳужумчиси Карим Бензема собиқ жамоадоши «Ювентус» форварди Криштиану Роналдуга энг кўп ассистентлик қилган футболчилар рўйхатида биринчи ўринни эгаллади.

Бензема Роналду «Реал»да ўйнаган вақтида унга 76 марта ассистентлик қилган.

Иккинчи ўринни 41 ассист билан Гарэт Бейл эгаллади. Кучли учликни эса Месут Ўзил (38) якунлаб берди.

Тўринчи ўринда Марсело (33).Бешинчи ўриндан Гонсало Игуаин (32) жой олган, у Криштиану билан аввалроқ «Реал»да, ҳозирда эса «Ювентус»да бирга тўп сурмоқда. Роналдунинг Мадрид клубида бирга ўйнамаган энг яхши ассистенти «Манчестер Юнайтед» собиқ ҳужумчиси Уэйн Руни (25) саналади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?