Роналду ҳам коронавирус туфайли карантинга олинди

09:51 13 Март 2020 Спорт
302 0

Фото: АиФ

Ювентус футбол клубининг футболчиси Даниэл Руганининг коронавирус тести ижобий чиққанидан сўнг, Криштиану Роналду ҳам Мадейрада карантинда қолишга мажбур бўлди. Бу ҳақда Daily Mail хабар бермоқда.

Роналду яқинда инсультга чалинган онасини зиёрат қилиш учун уйига борган эди.

Ювентус Интерни 2:0 ҳисобида енгганидан кейин, Роналду ва Ругани ечиниш хонасида бирга бўлишган. Учрашувдан кейин Ювентус футболчилари жамоавий суратга тушишган.

Клуб коронавируснинг тарқалиш майдони тор бўлади, деб умид қилмоқда. Чунки, Ругани ўйин охиригача майдонга тушмаган ва захира ўриндиғида ўтирган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019