Роналду дунёдаги илк миллиардер футболчига айланди

22:24 05 Июнь 2020 Дунё
1097 0

Фото: news.sportbox.ru

Туриннинг «Ювентус» клуби ва Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг даромади 1 млрд доллардан ошди ва у дунёдаги илк миллиардер футболчига айланди. Бу ҳақда Forbes хабар берди.

Шунингдек, у 1 млрд доллардан ортиқ пул топган тарихдаги учинчи спортчи бўлди. Бунгача гольфчи Тайгер Вудс ва боксчи Флойд Мейвезер ана шундай кўрсаткични қайд этган.

Эслатиб ўтамиз, Forbes бу тўхтамга келишдан олдин футболчининг барча ишлаб топган пуллари, ҳомийлик ва бошқа инвестицияларини ҳисобга олган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?