Роналду: “Бугун исталган футболчи ҳатто ўзини кўрсатмаса ҳам, 100 млн. евро “турибди”

14:13 21 Август 2019 Спорт
207 0

Архив фото

Португалиялик чарм тўп устаси футболда пул кўпайиб кетаётганини маълум қилди.

“Ювентус” ва Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду бугунги трансфер бозори ҳақида фикр билдирди, деб хабар берди Sportbox.ru.

- Агар Жоау Фелишнинг трансферини бир томонда қолдирсак ҳам, бугун исталган футболчи ҳатто ўзини кўрсатмаса ҳам, 100 млн. евро “турибди”, - деди у. - Футболда пул кўпайиб кетяпти. Марказий ҳимоячи ва дарвозабон 70 ёки 80 миллионга “баҳоланмоқда”. Мен бунга мутлақо қаршиман, лекин бу биз яшаётган дунё.

Жорий йил ёзда Мадриднинг “Атлетико” клуби Португалиянинг “Бенфика” жамоасига 19 ёшли Фелишни сотиб олиш учун 126 млн. евро тўлади. Шундай қилиб у Роналдуни қувиб ўтиб, тарихдаги энг қиммат португал футболчисига айланди. Роналду 2018 йилда “Реал”дан “Ювентус”га 117 млн. евро эвазига ўтган эди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019