Роналдо «Вальядолид» футбол клубига президент бўлди

11:38 05 Сентябр 2018 Спорт
412 0

Бразилия терма жамоаси собиқ ҳужумчиси Роналдо расман “Вальядолид“ президенти сифатида таништирилди. Бу ҳақда клуб ўзининг Twitter-саҳифаси орқали маълум қилди.

Аввалроқ, собиқ ҳужумчи клубни харид қилиш учун 30 млн евро сарфлаши ва бу билан клубнинг 25 млн евролик қарзини ёпиши ҳақидаги хабарлар тарқалган эди. Шунингдек, клубнинг амалдаги президенти Карлос Суарес эса бош директор вазифасида қолади. Ўз ўрнида Роналдо эса, бош акционер ҳамда президент бўлади.

“Вальядолид“ ўтган мавсум Испания Сегундаси якунига кўра Примерада иштирок этиш имкониятини қўлга киритди. Ҳозирда клуб 3-турдан сўнг 2 очко билан 16-ўринни банд қилиб турибди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Матёқуб Матчонов: “Олтиндек қимматли, Ҳумо қуши сингари сарбаланд...”

Хўш, бу қандай анжуман ўзи? Уни ўтказишдан кўзланган мақсад нима? Келгусида мазкур кинотақдимот кино олами ва олам киноси ичра ўз ўрнини топиб кета оладими ёки салафлари каби йўқликка юз тутадими (закий ўқувчи нима демоқчи эканимизни тушунганига шубҳа йўқ, албатта)?

23 Январь 2019