“RoboCUP” телевизион мусобақаси эълон қилинди

16:05 21 Февраль 2019 Жамият
825 0

Иллюстратив фото

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлаш Улуғбек жамғармаси ҳамда Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи билан ҳамкорликда юртимиздаги иқтидорли ёш робототехниклар ўртасида “RoboCUP” телевизион мусобақасини эълон қилади. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.

“RoboCUP” мусобақаси Робо-сумо ҳамда Робо футбол йўналишдан иборат бўлиб, 2 ёш тоифаси ўртасида ўтказилади.

Робо сумо йўналиши ардуино платформасида ясалган, ўзини ўзи бошқарувчи 16 та робот ўртасида ўтказилади. Ушбу йўналишда қатнашиш учун 2 кишидан иборат бўлган жамоа ўз роботини ясаши керак. Мусобақа ғолиблари Хитойда бўлиб ўтадиган Аsian Science Camp оромгоҳида қатнашишлари учун йўлланма берилади.

Робо футбол йўналиши Lego конструкторларида ясалган роботлар ўртасида ўтказилади. Мусобақа ғолиблари Тошкент шаҳридаги Турин Политехника Университетига кириш учун 30 фоиз қўшимча балларга эга бўлади ҳамда эсдалик совғалари топширилади.

Мусобақага қатнашиш учун барча жамоалар онлайн ариза тўлдиришлари талаб этилади. Аризалар 2019 йилнинг 5мартига қадар reg.mininnovation.uz сайти орқали қабул қилинади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?