“RoboCUP” мусобақаси ғолиблари Хитой оромгоҳига йўлланма олди

12:15 12 Июнь 2019 Жамият
291 0

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги, Истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлаш Улуғбек жамғармаси ҳамда Ёшлар иттифоқи билан ҳамкорликда юртимиздаги иқтидорли ёш робототехниклар ўртасида ташкил этилган “RoboCUP” телевизион мусобақаси ўз якунига етди.

Мусобақа Робо-сумо ҳамда Робо-футбол йўналишдан иборат бўлиб, 16 ёшгача бўлган болалар ҳамда 16 ёшдан 22 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасида ўтказилди.

Дастлаб Инновацион ривожланиш вазирлигининг сайтида аризалар онлайн тарзда қабул қилиб олинди. Махсус комиссия томонидан Робо-футбол йўналиши ўйича 16 та жамоа ва Робо-сумо йўналиши бўйича 12 та жамоа танлаб танлаб олинди.

Робо-сумо йўналишида икки нафар иштирокчидан иборат ҳар бир жамоа Ардуино платформаси асосида роботлар яратдилар ва роботлар марду майдонда ўз кучларини синадилар. Икки ой давом этган телевизион мусобақанинг финалига чиққан Жавоҳир Раҳимов ва Иброҳим Султонов ғалаба қозониб, Хитойнинг Аsian Science Camp оромгоҳига йўлланмани қўлга киритди.

Робо футбол йўналишдаги мусобақа Lego конструкторлари ёрдамида ясалган роботлар ўртасида бўлиб ўтди. Бу йўналишда “Just robotics” жамоаси ғолиб деб топилди. Жамоа аъзолари Ҳабибуллоҳ Акромжонов ва Асрорхўжа Ғанихўжаевлар Турин политехника университетига киришда имтиҳонларида қўшимча 30 фоиз имтиёзга эга бўлиш имкониятига эга бўлдилар.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019