Риштонда ҳунармандлар халқаро фестивали ўтказилади

10:19 19 Июнь 2018 Жамият
267 0

Жорий йилнинг 22-24 июнь кунлари Фарғона вилоятининг Риштонда туманида илк бор “Кулоллар ва кулолчилик маҳсулотлари” халқаро фестивали ташкил қилинади. Бу ҳақда мухбиримиз Мавжуда Холматова хабар бермоқда.

Ўзбекистон Республикаси “Ҳунарманд” уюшмаси, Фарғона вилоят ҳокимлиги, Риштон туман ҳокимлиги ва бир қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда Президентимизнинг "Ҳунармандчиликни янада ривожлантириш ва ҳунармандларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадига қаратилган ушбу тадбирда халқ ҳунармандчилиги ва амалий санъати маҳсулотлари намойиш этилади.

Халқаро фестиваль доирасида 100 дан ортиқ риштонлик кулоллар, 60 нафардан ортиқ республикамизнинг барча ҳудудларида фаолият олиб бораётган уста-ҳунармандлар ҳамда Озарбайжон, Туркманистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон Туркия сингари 30 дан зиёд давлатлардан уста ҳунармандлар ўз маҳсулотлари билан иштирок этадилар.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар