Риштонда 1000 та арзон уй-жой қурилади

09:25 25 Август 2019 Жамият
86 0

Ҳукуматнинг Риштон туманини комплекс ривожлантиришга доир қарори қабул қилинди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали орқали хабар берилди.

Қарор билан тасдиқланган Дастурга кўра, саноат, хизмат кўрсатиш, қишлоқ хўжалигини ривожлантириш учун 83 та инвестиция лойиҳаларини бажариш белгиланди.

Шунингдек, 2019-2021 йилларда туманда мақсадли дастурлар асосида 1000 та арзон уй-жойлар қурилиши ҳамда  7 181 та янги иш ўрни яратиш назарда тутилмоқда.

Дастур ижроси ҳар чоракда камида бир марта халқ депутатлари туман кенгашида муҳокама қилиб борилади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019