Ричард ЭВЕРИТ: Creative Spark доирасидаги ҳамкорлик минглаб ёшларга инновацион ғояларини амалга ошириш ва ишсизликни камайтириш учун хизмат қилади

18:54 21 Июль 2019 Жамият
170 0

Пойтахтимиздаги Wyndham меҳмонхонасида Инновацион ғоялар бўйича Big Idea Challenge танлови ғолибларини тақдирлаш маросими ўтказилди. Унда Марказий Осиё мамлакатлари — Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистондан талабалар ва ёш тадбиркорлар қатнашиб, рақамли технологиялар, ижтимоий таъсир ва ижодкорлик йўналишларида start-up лойиҳаларининг тақдимотларини намойиш этдилар.

Сўнгги натижаларга кўра, ҳар битта мамлакатдан биттадан жамоа ғолиб деб топилди ва танловнинг халқаро босқичида иштирок этиш учун жамоалар номзодлари эълон қилинди. Танлов Британия Кенгашининг беш йиллик кенг кўламли Creative Spark дастури доирасида ўтказилди.

— Биз ушбу дастурда иштирок этиш мақсадида бўлган юзга яқин аризаларни кўриб чиқдик. — дейди Британия Кенгашининг Таълим ва жамият бўйича минтақавий бўлим директори Ричард ЭВЕРИТ. — Бир сўз билан айтганда, Creative Spark доирасидаги ҳамкорлик минглаб ёшларга инновацион ғояларини амалга ошириш ва ишсизликни камайтириш учун хизмат қилади.

Таъкидлаш жоизки, бу дастур олий таълим соҳасида халқаро ҳамкорлик орқали ижодий тадбиркорликни ривожлантириш бўйича жаҳон миқёсидаги ташаббус ҳисобланади.

— Танловга дўстим билан тақдим этган дастуримиз одамларнинг китобхонлигини оширишга мўлжалланган. — дейди Тошкентдаги Турин Политеҳника университети талабаси, танлов ғолиби Муҳаммадсодиқ АБДУРАҲМОНОВ. — Бизнинг ғоямиз жамоат транспортларида янги китобларнинг қисқача таърифларини одамларга кўринадиган, қулай жойларда тарғиб қилиш ва китобга қизиқтиришдан иборат. Қолаверса, китобхонлар онлайн кутубхона орқали китобларни ўзларига юклаб олишлари мумкин бўлади. Яъни, транспортлардаги брошурада келтирилган махсус QR код онлайн кутубхонамизга тўғридан тўғри йўллайди ва бу китобхонларга ўзларига ёққан китобларни бепул юклаб олиш имкониятини беради.

Юлдуз ЎРМОНОВА, “Халқ сўзи”.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019