Режиссёр Зулфиқор Мусоқов «Берлин — Оққўрғон» фильмининг суратга олиш ишларини бошлади

14:00 28 Апрель 2018 Маданият
579 0

Режиссёр Зулфиқор Мусоқов «Берлин — Оққўрғон» фильмининг суратга олиш ишларини бошлади. Режиссёр суратга олиш ишлари ҳақида  «Дарё» нашрига берган интервьюсида гапириб берди.

Фильмнинг номи оддий. Бўлажак фильмда содир бўладиган воқеалар Берлин ва болалигим ўтган Тошкент вилоятининг Оққўрғон қишлоғида бўлиб ўтгани учун «Берлин — Оққўрғон» деб номланган.
Айни вақтда ҳам Оқтошда суратга олиш ишлари билан бандмиз. Бош ролларни Раъно Шодиева, Нигора Каримбоева, Ҳасан Шуҳратов, Сейдулла Малдахонов ҳамда кўпгина янги актёр-актрисалар илк марта рол ижро этишмоқда.
Суратга олиш ишлари худо хоҳласа август ойларида ниҳоясига йэтса керак. Ҳозирча фильмнинг премьера куни ҳақида аниқ бир гап айта олмайман, менимча 2018 йилнинг охиригача премьера бўлиб қолади.
Суратга олиш ишлари Берлин шаҳрида ҳам бўлиб ўтади. Берлиндаги суратга олиш ишлари бир ой, бир ярим ойлардан сўнг бўлиши режалаштирилмоқда. Берлиндаги суратга олиш ишларида 5—6 ижодкорлардан иборат кичикроқ гуруҳ иштирок этади.


Зулфиқор Мусоқов, режиссёр, Ўзбекистонда хизмат кўрса

 

Эслатиб ўтамиз, 2017 йилда «Ўзбеккино» МА давлат ҳисобидан ажратилган йиллик бюджет суратга олиш учун мўлжалланган барча фильмларни қопламаганлиги сабабли «Берлин — Оққўрғон» фильмининг суратга олиш ишларини вақтинча тўхтатиб қўйган эди. 
 


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар