Республикамиздаги маҳаллаларнинг 66 фоизида умуман жиноят содир этилмади

18:36 21 Август 2020 Жамият
199 0

Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизматининг асосий вазифаси ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш, ҳуқуқбузарлик содир этилмаслиги учун аҳоли ўртасида профилактик тадбирларни ўтказишдан иборат.

Ушбу тадбирларни амалга ошириш мақсадида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси фаолиятига оид 4 қонун, Президентимизнинг 2 фармони ва 7 қарори, Вазирлар Маҳкамасининг 7 қарори ҳамда 10 дан зиёд идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилинди. Бу билан профилактика хизматининг ҳуқуқий базаси мустаҳкамланди.

Маҳаллалардаги аҳоли муаммоларини шу жойнинг ўзида ҳал этиш, уларга янада яқинлашиш мақсадида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизматларининг ҳудудий бўлинмаларга маҳаллий бюджет ҳисобидан қўшимча 459 та профилактика (катта) инспектори лавозимлари жорий этилди ҳамда ҳуқуқ-тартибот ишларини самарали ташкил этиш ва уларнинг қамровини кенгайтириш мақсадида ички ишлар органлари таркибига қўшимча 2 минг 570 та профилактика (катта) инспектори штат бирликлари ажратилди. Аҳолининг барча қатлами билан манзилли иш олиб бориш мақсадида мурожаатлар билан ишлаш бўйича 256 та инспектор, хотин-қизлар масалалари бўйича 364 та катта инспектор лавозими жорий этилди.

Олиб борилган кенг кўламли тадбирлар натижасида, жорий йилнинг ўтган даврида республикамиздаги жами 9145 та маҳалладан 66 фоизида, яъни 6061 та маҳаллада умуман жиноят содир этилишига йўл қўйилмади.  Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси Ахборот гуруҳи маълум қилди.

"Албатта, бу рақамлар билан хотиржамликка берилишимизга асло ҳаққимиз йўқ. Чунки ҳар бир содир этилган жиноятнинг ортида инсон тақдири турибди.

Энг қуйи бўғин ҳисобланган маҳаллада хавфсиз муҳит яратиш бўйича Президентимизнинг бевосита ташаббуси билан ишлаш услуби тубдан ўзгарди. «Обод ва хавфсиз маҳалла» тамойили асосида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси фаолияти қайта кўриб чиқилди ва ҳар бир маҳаллада профилактика инспектори лавозими жорий этилди. Шунингдек, профилактика инспекторига фуқаролар йиғини раисининг ҳуқуқ-тартибот масалалари бўйича ўринбосари вазифасини бажариш ҳам юклатилди ва маҳалла раиси билан камида 5 йил мобайнида бирга ишлаши белгилаб қўйилди" дейилади хабарда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?