Республикачилар Трампнинг президентликка номзодини расман тасдиқлашди

11:11 25 Август 2020 Дунё
166 0

Кеча АҚШ Республикачилар партиясининг умумхалқ қурултойи бўлиб ўтди. Унда Оқ уйнинг амалдаги раҳбари Доналд Трамп ноябрь ойида ташкил этиладиган сайловда мамлакат президентлигига ва Майкл Пенс  вице-президентликка номзод сифатида бир овоздан тасдиқланди. Бу ҳақда «Дунё» АА хабар берди.

Шундай қилиб, АҚШда келгуси тўрт йил учун президент ва вице-президентлар номзодлари жуфтлиги расман маълум бўлди.

Эслатиб ўтамиз, 18 август куни Демократлар партияси ўз съездида бу борада Жозеф Байден ва Камали Хариис номзодларини илгари сурган эди.

Сайловлар 3 ноябрь куни ўтказилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?