Республика ёш олимлар Кенгаши бир йил давомида 21 та лойиҳа устида иш олиб борди

10:48 25 Июнь 2019 Жамият
229 0

“Ёшлар пресс-клуби”да Ўзбекистон ёшлар иттифоқи муассислигидаги Республика ёш олимлар Кенгаши фаолиятининг йиллик сарҳисоби бўйича “Ёшларни илм-фан соҳасига жалб этиш ва илмий-ижодий фаолиятини қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш” мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Тадбир аввалида Республика ёш олимлар Кенгаши ташаббуси билан 2018 йил “Республика ёш олимларининг инновацион лойиҳалари” грант танлови ғолибларининг якуний ҳисобот ярмаркаси ташкил қилинди. Ҳисобот ярмаркасида грант танлови ғолиблари ўзларининг инновацион лойиҳаларининг экспозицияларини тақдим этишди.

Анжуманда Республика ёш олимлар Кенгашининг директори Камолиддин Мирзааҳмедов бир йиллик фаолият мобайнида амалга оширилган ишлар хусусида сўз юритди.

Ўтган давр мобайнида Кенгаш томонидан илмий-амалий анжуманлар, Орол денгизи геолокализациясини тадқиқ этиш бўйича илмий экспедиция, “INNODAYS-2017” кўрик-танлови, “Ёшлар келажак бунёдкори” шиори остида I Республика кўргазма савдоси, “Ёш ватандошлар” фестивали, “Ўрта Осиё Робототехника танлови”, “Best IP-2018” танлови ҳамда “INNOWEEK-2018” Республика ёш ихтирочиларнинг инновацион ҳафталиги тадбирлари ўтказилди. “Республика ёш олимларининг инновацион лойиҳалари” грант танлови, Республиканинг тарихий масканларига (Чироқчи туманидаги Мунчоқтепа ёдгорлиги ва Пастдарғом тумани тепаликларига) ёш олимларнинг илмий тадқиқот экспедициялари, “Ёш ихтирочиларнинг инновацион ярмаркалари каби жами 21 та йирик лойиҳа ҳам ташкил этилган.

Шунингдек, “Робототехника лабораторияси”, Республика ёш олимларининг “Инновациялар технопарки” ва “Илмий-техник лаборатория”си, Ёшлар иттифоқининг 14 та ҳудудий Кенгаши қошида “Ёшлар инновацион ғоялар марказлари” фаолияти йўлга қўйилди.

Ҳозирда Республика ёш олимлар Кенгашининг 351 нафар аъзоси бор. Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтиролар, фойдали моделларга патент бериш масаласида Республика ёш олимлар Кенгаши томонидан жами 42 нафар ёш ихтирочига тавсияномалар тақдим этилган.

Бундан ташқари, Республика ёш олимлар Кенгаши билан 4 та маҳаллий олий таълим муассасаси ҳамда 1 та халқаро олий таълим муассасаси (Сибирь бошқарув институти) билан ҳамкорлик меморандуми имзоланган. Қолаверса, БМТ Тараққиёт дастури (UNDP), БМТ Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ташкилоти (UNESCO), БМТ Болалар жамғармаси (UNICEF)нинг Ўзбекистондаги ваколатхоналари ҳамда бошқа ташкилотлар билан яқиндан ҳамкорлик муносабатлари йўлга қўйилган.

Анжуман доирасида Республика ёш олимлар кенгашининг бир йиллик фаолиятида амалга оширилган ишлар ва амалиётга жорий этилган илмий лойиҳалар ҳамда истиқболдаги режалар ҳақида ёшлар, тадқиқотчилар ва ёш олимлар томонидан берилган саволларга спикерлар томонидан жавоб бериб ўтилди.

Шаҳноза Нуруллаева


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019