Республика перинатал маркази Термиз филиали фойдаланишга топширилди (Фоторепортаж)

12:39 24 Декабрь 2018 Жамият
365 0

Фото: "Халқ сўзи Online"

“Халқ сўзи Online”. Илҳом Раҳматов/Сурхондарё. Республика перинатал маркази Термиз филиали фойдаланишга топширилди. Шу муносабат билан уюштирилган тадбирда соғлиқни сақлаш тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар аҳоли саломатлигини ҳимоялаш, тиббий хизмат сифатини яхшилаш, хусусан, оналик ва болаликни муҳофазалашга хизмат қилаётгани таъкидланди.

Фото: "Халқ сўзи Online"

Мамлакатимиз Президенти Шавкат Мирзиёев ўтган йил 11-12 февраль кунлари Сурхондарё вилоятига ташрифи чоғида вилоятда тиббий хизмат сифатини яхшилаш мақсадида Республика перинатал маркази, шунингдек, республика кўз микрохирургияси, республика урология марказлари Термиз филиалларини ташкил этиш бўйича кўрсатмалар берган эди. Ҳозирга қадар кўз микрохирургияси ва урология марказлари ишга туширилган бўлса, эндибарча қулайликларга эга перинатал марказ ҳам вилоят аҳолисига ўз эшикларини очди.

Фото: "Халқ сўзи Online"

160 ўрин ва 100 қатновга мўлжалланган Республика перинатал маркази Термиз филиали биносини тубдан реконструкция қилишга давлат бюджетидан 16 милларид 400 миллион сўм маблағ йўналтирилди. Марказ 12 миллиард сўмлик замонавий тиббий ускуна ва аппаратлар билан жиҳозланди.

Фото: "Халқ сўзи Online"

Эндиликда перинатал марказда хасталик ва нуқсонлар билан туғилган чақалоқларни шу ернинг ўзида самарали даволаш, оғир акушерлик патологияси, аёллардаги экстрагенитал касалликларни эрта аниқлаш, самарали муолажа ишларини бажариш учун қулай шароитлар муҳайё этилган.

Фото: "Халқ сўзи Online"

Тадбир давомида зарур тиббий жиҳозлар билан жиҳозланган 3 та “Toyota“ русумли тез тиббий ёрдам автомашинаси, 1 та “Isuzu”русумли микроавтобус тиббиёт муассасаларига топширилди. Перинатал марказ очилиш маросимида Сурхондарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Баҳодир Пўлатов иштирок этди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019