Республика кўз касалликлари шифохонасида имтиёзли равишда жарроҳлик амалиётлари ўтказилади

10:39 17 Май 2019 Жамият
555 0

Бугунги кунда мамлакатимизда қандли диабет касаллигининг кўз билан боғлиқ асоратлари тиббиётимизнинг офталмология йўналишидаги долзарб муаммоларидан бири ҳисобланади. Шу боис мазкур хасталикларнинг олдини олиш, унга қарши курашиш, профилактика ва ташхислаш жараёнини яхшилаш мақсадида қатор изланишлар олиб борилмоқда.

Жумладан, Давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 20 июндаги “Ўзбекистон Республикаси аҳолисига 2017 — 2021 йилларда ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатишни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида илк маротаба ҳомийлар кўмагида “OERTLI” компаниясининг OS4 комбайни Республика кўз касалликлари клиник шифохонасига келтирилди. Мазкур замонавий технологиянинг имкониятларидан тиббиётимизда кенг фойдаланиш мақсадида шифохона мутахассислари хорижда малака ошириб қайтди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар берди.

Ушбу технология асосида шу йилнинг 20 – 26 май кунлари Республика кўз касалликлари клиник шифохонасида марказ шифокорлари ва Москва шаҳридаги Гельмголц илмий текшириш институти профессори, тиббиёт фанлари доктори Сергей Торопаян бошчилигида қандли диабет касаллигининг кўз билан боғлиқ асоратлари, жумладан, диабетик ретинопатия ва тўр парда касалликлари билан касалланган беморларга имтиёзли нархларда жарроҳлик амалиётлари ўтказади.

Ҳафталик давомида Тошкент врачлар малака ошириш институти офтальмология кафедрасида таҳсил олувчи клиник ординаторлар, малака ошириш учун келган шифокорларга ва клиника шифокорларига маҳорат дарслари ўтказилади ва юқори технологик мураккаб операциялар жонли жарроҳлик усулида намойиш этилади.

Ушбу амалиётлардан имтиёзли равишда фойдаланишни истаган беморлар Республика кўз касалликлари шифохонаси маъмурияти билан боғланишлари мумкин.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019