Республика бўйлаб ўтказилган спорт ҳафталигида 3 миллионга яқин хотин-қизлар иштирок этди

16:00 19 Март 2019 Жамият
182 0

11-16 март кунлари Хотин-қизлар қўмитаси томонидан “Хотин-қизлар спорт ҳафталиги” ўтказилди. Бу ҳақда «Халқ сўзи ONLINE»га Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси матбуот хизмати раҳбари Лайло Рустамова хабар берди.

Спорт ҳафталиги давомида бадантарбия машғулотлари, спортнинг ўйин турлари, бадминтон, воллейбол, стол тенниси, эстафета бахслари, шахмат ва шашка бўйича спорт тадбирлари ўтказилди.

Ҳафталик доирасида Ўзбекистон Республикаси бўйича ўтказилган 4 412 та спорт ва бадантарбия тадбирларида 3 025 141 нафарга яқин хотин-қизлар (бадантарбия машғулотларида 2 млн 661 минг 252 нафар ҳамда спорт тадбирларида 363 минг 889 нафар) иштирок этди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳамда Ички ишлар вазирлиги тизимида фаолият юритиб келаётган хотин-қизлар мазкур ҳафталикда фаол иштирок этиб, унда 2 246 нафар хизматчи аёллар қамраб олинди.

Ҳафталик давомида республика бўйлаб “Спорт саломатлик гарови” шиори остида юриш бўйича оммавий марафонлар ўтказилди. Мазкур марафонда жами 100 552 нафар фаол бўлмаган қизлар, уй бекалари ва катта ёшдаги хотин-қизлар иштирок этди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019