Реновация дастури доирасида қайси ҳудудлардаги эскириб қолган уйлар бузилиши маълум қилинди

10:13 02 Сентябр 2020 Жамият
450 0

Иллюстратив фото

Вазирлар Маҳкамасининг «Республика ҳудудларида эскириб қолган уй-жой фондини таъмирлаш ва янгилаш чора-тадбирларини амалга ошириш тўғрисида»ги қарори лойиҳаси эълон қилинди

Унда 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили»да амалга оширишга оид Давлат дастури ижросини таъминлаш назарда тутилган.

Лойиҳада қайд этилишича, Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан авария ҳолатидаги кўп квартирали уй-жой фонди хатловдан ўтказилган.

Ҳукумат қарори лойиҳасида назарда тутилмоқда:

Кўп квартирали уй-жой фондини таъмирлаш ва янгилашга қаратилган қуйидагилар:

2021-2022 йилларда эскирган кўп квартирали уйларни таъмирлаш бўйича реновация дастури 1-иловага мувофиқ;

2021-2023 йилларда авария ҳолатидаги кўп қаватли уйлар ўрнида босқичма-босқич янги уй-жойлар қуриш бўйича реновация дастури 2-иловага мувофиқ тасдиқланади.

Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги «Кўп хонадонли уйлар, иссиқлик таъминоти объектларини қуриш бўйича инжиниринг компанияси» давлат унитар корхонаси Дастурлар доирасида бош лойиҳачи ва бош пудратчи ташкилотларини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тендер (танлов) савдолари орқали аниқланади.

Дастурларни амалга ошириш доирасида Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджет маблағлари, халқаро молия институтлари ва бошқа хорижий донорларнинг грантлари, шунингдек, қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа маблағлар молиялаштириш манбалари этиб белгиланади.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ер участкасини давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилишида тақдимот материалларини Давлат ва жамият эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан жисмоний ва юридик шахсларга етказилган зарарларни қоплаш бўйича марказлаштирилган жамғарма кузатув кенгаши билан келишилишини таъминлайди.

Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги аҳоли пунктларининг бош режаларига асосан янги қурилаётган кўп квартирали уй-жойларни жойлаштирилишига қатъий амал қилиниши ва қурилиш-монтаж ишларини амалга оширилишида давлат назоратини олиб борилишини таъминлайди.

Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг асослантирилган таклифларига мувофиқ Дастур параметрларига, заруратга кўра, ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилади.

Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари Дастурларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши учун шахсан жавобгар эканликлари белгилаб қўйилади.

Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов ва Ўзбекистон Республикаси уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири М.Х. Салиев зиммасига юкланади.

Лойиҳада ҳудудлар бўйича 2021-2022 йилларда эскирган кўп квартирали уйларни таъмирлаш бўйича реновация дастури рўйхати ҳам келтириб ўтилган. Хусусан, унда Тошкент шаҳридаги Миробод, Мирзо Улуғбек, Олмазор, Сергели, Юнусобод, Яккасарой, Яшнобод туманларидаги эксирган куп квартирали уйларни бузиш кўрсатиб ўтилган. Уларнинг орасида 2, 3, 4 ва 9 қаватли тураржой бинолари бор.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?