Ректорлар 16-Европа автомобиль конгреcсида иштирок этмоқда

16:47 11 Октябр 2019 Жамият
103 0

Айни кунларда, Белорусь давлатининг Белорусь миллий техника университетида XVI Европа автомобиль конгресcи бўлиб ўтмоқда.

Тадбирда Белорусь миллий техника университети ректорининг таклифига биноан, Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти ректори Назирила Махмудов, Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти ректори Алимжон Рискулов ҳамда юртимиз ОТМлари делегацияси иштирок этмоқда. 

Сафар давомида юртимиз ОТМлари делегацияси Беларусь Республикасининг бошқа олий таълим ва илмий тадқиқот муассасалари билан ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш, ўқув жараёнларига малакали профессор-ўқитувчиларни жалб этиш, ҳамкорликда илмий тадқиқот ишларини олиб бориш ва лойиҳалар устида ишлашни йўлга қўйиш, илмий тадқиқот мақсадларида хорижий инвестицияларни жалб қилиш масалалари бўйича ҳам шартномалар имзолаш назарда тутилган.

“Халқ сўзи”.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019