Ректор “Меҳробдан чаён” романини инглиз тилига таржима қилди

15:03 05 Октябр 2019 Жамият
682 0

Самарқанд давлат чет тиллари институти ректори Илҳомжон Тўхтасинов адиб таваллудининг 125 йиллигига “Меҳробдан чаён” романини ўзбек тилидан инглиз тилига таржима қилди. Асар таржимаси АҚШлик мутахассис Питер Барсум томонидан таҳрир қилинди. Тез кунларда китобхонларга “Меҳробдан чаён” романи инглиз тилида тақдим қилинади.  Бу ҳақда Edu.uz хабар берди.

И.Тўхтасинов ўзбек-инглиз таржима амалиёти билан шуғулланиб, шу кунга қадар Алишер Навоий ғазаллари, Абдулла Қодирий, Примқул Қодиров, Одил Ёқубов, Тоҳир Малик романлари ҳамда Ғафур Ғулом қиссаларини инглиз тилига таржима қилган. 

Маълумот учун, айни кунларда юртимизда ўзбек адабиётининг ХХ асрдаги таниқли намояндаси, ўзбек романчилигининг асосчиси Абдулла Қодирий таваллудининг 125 йиллиги кенг нишонланмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?