Реал воқеалар асосида суратга олинган “Васият” фильмининг премьера куни маълум бўлди

15:04 20 Ноябрь 2018 Маданият
1122 0

Режиссёр Саид Мухторов томонидан суратга олинган “Васият” фильмининг премьера куни маълум бўлди. Фильмнинг кенг жамоатчилик учун мўлжалланган премьераси 22 ноябрь куни Алишер Навоий номли кино саройида бўлиб ўтади.

Мазкур фильмда ўзбек кино оламининг энг рейтинги баланд актёр-актрисалар жамоаси жамланган. Фильмда Ўзбекистон халқ артисти Убайдулла Омон, актёрлар Жавоҳир Зокиров, Дилноза Кубаева, Улуғбек Қодиров, Зарина Низомиддинова, Ситора Фармонова, Саид Мухторов, Луиза Расулова сингари актёр ва актрисаларни кўришингиз мумкин.

Реал воқеаларга асосланган фильмнинг суратга олиш ишларига тайёргарлик жараёнлари 2017 йилдан бошланган бўлиб, фильмнинг монтаж жараёнлари 2018 йилнинг ноябрь ойида ниҳоясига етди.

Фильм премьераси 22 ноябрь куни Алишер Навоий номли кино саройида бўлиб ўтиши кутилмоқда.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019