«Реал Мадрид» «Манчестер Сити» билан Англияда ўйнашни истамаяпти

00:30 24 Июнь 2020 Спорт
427 0

Фото: givemesport.com

Испаниянинг «Реал Мадрид» клуби Англиянинг «Манчестер Сити» жамоасига қарши бўладиган Европа Чемпионлар лигаси 1/8 финалининг жавоб учрашувини нейтрал майдонга ўтказишни истаяпти.

"The Athletic"нинг ёзишича, Испания клуби эпидемиологик вазият оғир бўлгани сабабли Англияда ўйнашни истамаяпти. Қолаверса, мамлакатда барча келувчилар учун икки ҳафталик мажбурий карантин жорий этилган.

Шу боис учрашув Лиссабонда бўлиб ўтиши тахмин қилинмоқда. Ушбу жамоалар ўртасидаги биринчи учрашув Мадридда бўлиб ўтган ва унда 1:2 ҳисобида инглиз клуби ғалаба қозонган.

«Реал Мадрид» ва «Манчестер Сити» ўртасидаги жавоб ўйини 7 август куни ўтказилиши режалаштирилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?